Асад Ҳамаснинг юзга яқин аъзосини қатл қилди
Асад режими Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг 94 нафар етакчиси ва аъзоларини судсиз қатл қилди, деб ёзади Фаластиннинг “Ал-Қудс Ал-Араби” газетаси “Ҳамас”га яқин ахборот манбаларига таяниб.
Манбаларнинг қайд этишича, Баас режими ағдарилганидан кейин Сурия хавфсизлик қароргоҳида топилган разведка ҳужжатлари, Ҳамасга алоқадор ҳар қандай шахсни ҳибсга олиш кўрсатмалари Асад ҳокимиятдан ағдарилгунга қадар ўз кучида қолган.
Манбаларга кўра, икки йил аввал бўлиб ўтган ярашувга қарамай, Фаластин ҳаракатининг душманлик деб таснифланиши қувилган режим томонидан ўзгартирилмаган.
Маълум қилинишича, 2022-йилда Фаластин ҳаракати ва Асад режими ўртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сўнг, ҲАМАС ўша пайтдаги “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ воситачилигида озод этилиши керак бўлган одамлар рўйхатини Сурияга ўтказган.
Манбаларнинг Ал-Қудс Ал-Арабийга айтишича, Насруллоҳ бу масалани кузатиб боришга ваъда берган бўлса-да, Ҳамасга ҳеч қандай маълумот бермаган, чунки "у рўйхатдаги барча исмлар ўлдирилганини аниқлаган бўлиши мумкин".
Қайд этиш жоизки, Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан бери Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Сурия инқилобини қўллаб-қувватлашини расман эълон қилди ва ўз қароргоҳини Суриядан Қатарга, Фаластин ҳаракатининг маҳаллий бўлимининг қолган аъзолари эса Сурияда қолган Дамашқ яқинидаги Ярмук лагери Сурия мухолифатига қўшилди.
Хамаснинг Суриядаги бўлими вакиллари 2018-йилгача бўлган фуқаролик уруши давомида ҳам Асад режими кучлари, ҳам Ярмук лагерида ДАИШ террорчилари билан жанг қилган, қўлга олингандан сўнг улар оилалари билан Идлибга эвакуация қилинган.
2024-йил декабр ойида суриялик исёнчилар Дамашқни эгаллаб олишди ва Седная қамоқхонасидан ўнлаб ҲАМАС вакилларини, жумладан Сурия бўлимининг бош раҳбарини озод қилишди.