Дунё мамлакатларининг ўртача IQ даражаси янгиланди. Тадқиқот 2024 йилда Халқаро IQ Registry веб-сайтида бир хил тестдан ўтган бутун дунё бўйлаб 1 393 066 кишининг маълумотларига асосланган, деб ёзади “Закон.кз”.
Қайд этилишича, мамлакатлар бўйича ўртача IQ Шарқий Осиёда юқорироқ. Европа, Ғарбий Осиё, Океания, Шимолий Америка ва Шимолий Африкада ўртачага яқин. Марказий ва Жанубий Африка ва Лотин Америкасида ўртачадан паст.
Рейтингга 127 давлат киритилган. Ушбу рейтингда юқори ўринларни Хитой, Эрон, Корея, Япония, Сингапур ва Россия эгаллаган.
Ўзбекистон 69-ўринда, ўртача IQ 96,98.
Бундан ташқари, муаллифларнинг таъкидлашича, глобал ўртача IQ 100 ни ташкил қилади. Мамлакатлар бўйича ўртача IQ кўпчилик мамлакатларда 100 дан паст, асосан Хитой туфайли. Унинг ўзи дунё аҳолисининг тахминан 18 фоизини ташкил қилади.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.