Адлия вазирлиги томонидан ваколатли органларнинг кўрсатаётган давлат хизматлари доимий равишда мониторинг қилинмоқда. Аниқланган қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий жазо чоралари қўлланилмоқда.
Жумладан, Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизмати мониторинг қилинди.
Мониторинг жараёнида халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган 309 нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилмагани аниқланди.
Шу сабабли, Ёшлар ишлари агентлигига имтиҳон топшириш харажатларини маъмурий регламентга мувофиқ тўлиқ қоплаб берилишини таъминлаш юзасидан тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимнома ижроси натижасида жами 132 нафар ёшларнинг 236 миллион 850 минг сўм миқдоридаги имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши таъминланди.
Бугунги кунда ваколатли орган томонидан қолган 177 нафар ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.