Канаданинг Arton Capital консалтинг фирмаси томонидан тузилган глобал Паспорт индексида Ўзбекистон 95 давлат орасида 68-ўринни эгаллади.
Индексни тузишда компания паспортларни уларнинг эгалари визасиз ёки хорижий давлатга келганида виза олиш орқали қанча давлатга бориши мумкинлигига қараб баҳолади.
Ўзбекистон фуқаролари 29 давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин, 46 давлатга келганида визани олиши мумкин, уч давлат эса электрон кириш рухсатномасини талаб қилади. 120 та давлатга ташриф буюриш учун сиз умумий белгиланган тартибда кириш визасини олишингиз керак.
Шундай қилиб, сўнгги бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилиб, умумий кўрсаткич 73 тадан 78 тага кўтарилди. Хусусан, 2024 йилда БАА, Таиланд, Уммон, Покистон билан визасиз режим жорий қилинган, Хитой билан ҳам режалаштирилган.
Дунёдаги энг кучли паспорт эгалари БАА фуқаролари бўлган. Улар 133 та давлатда визасиз режимга эга, яна 47 тасида эса келганларида визани олишлари мумкин. Сурия охирги ўринда – 9 давлат ўз фуқароларига визасиз саёҳат қилишни таклиф қилади, яна 31 давлатда эса виза етиб келганида берилади.
МДҲда Украина етакчи бўлди – 150 та давлат кўрсаткичи билан 21-ўрин: 98 та – визасиз режимда, 52 та – келиш визаси билан. Ҳамдўстликдаги энг заиф паспорт Туркманистонда (76-ўрин; индекс – 68).
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.