"Уруш тугаганидан кейин Россия биздан кечирим сўрайди..."
Зеленскийнинг америкалик подкастер Лекс Фридман билан интервюси эълон қилинди
Ушбу интервюда Украина президенти томонидан билдирилган асосий фикрлар:
◾️ Мен Россиянинг ҳозирги раҳбарийстини ҳам, рус халқини ҳам ҳурмат қилмайман. Мен Путинга у биз бир халқ эканлигимизни ва бир тилда гаплашамизни айтишига йўл қўймайман;
◾️ Урушдан ҳамма пул ишлаб топади, биз бундай қилмадик. Агар кимнидир шундай қилганини аниқласак, қаттиқ жазолаймиз;
◾️ Урушнинг дастлабки кунларида Александр Лукашенко мендан кечирим сўради, у ўз мамлакати ҳудудидан ракеталар учирилганида айбдор эмаслигини ва бу Путиннинг иши эканлигини таъкидлади. Лукашенко менга бунга жавобан Мозирдаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба беришни таклиф қилди. Шу билан бирга, Беларус президенти менга руслар билан урушиб бўлмаслигини айтди;
◾️ Сизнингча, Путин урушни тугатмоқчими? Бу жуда содда фикрлаш;
◾️ Украина келажакдаги ҳужумларни қайтариш учун қурол-яроғ билан таъминланса, ўт очишни тўхтатишга рози бўлади;
◾️ Путин Волдемортга ўхшайди, исмини айтмаслик керак бўлган киши;
◾️ Мен Трампга бизга Россиянинг 300 миллиард долларлик музлатилган активларини беришини, биз бу пулларга улардан қурол сотиб олишимизни айтдим;
◾️ 25 январ ёки бошқа бир куни биз Трамп билан урушни қандай тугатишимиз ҳақида музокаралар олиб борамиз. Агар у бизга кучли ва ишончли хавфсизлик кафолатларини таклиф қилса, шундан кейин руслар билан учрашув бўлиши мумкин;
◾️ Трампсиз ва Қўшма Штатларсиз NATO мавжуд бўлмайди;
◾️ Бизга Қўшма Штатлар иштирокисиз хавфсизлик кафолатлари керак эмас, чунки у жуда қудратли давлат;
◾️ Урушни 2025 йилда тугатиш бизнинг кучимизга боғлиқ;.
◾️ Биз кўплаб коррупцион ҳолатларни йўқ қилдик. Ишончим комилки, Украина коррупцияни конституциявий тарзда енгиб ўтади;
◾️ Трамп менга телефон орқали учрашувимизни кутаётганини ва менинг ташрифим биринчилардан бири бўлишини айтди. Трамп учун бизнинг фикримиз муҳим;
◾️ Уруш тугаганидан кейин Россия биздан кечирим сўрайди, чунки улар айбдор. Ушбу босқинчиликда иштирок этганлар ҳам, жим турганлар ҳам биздан узр сўрайди;
◾️ Олигархлар ва нуфузли одамларнинг ҳеч бири мени назорат қилмайди. Мен мустақил одамман, ҳеч кимга бўйсунолмайман. Мен фақат қонун-қоидалар бўйича яшай оламан;
◾️ Уруш тугаганидан кейин Россия Федерацияси билан нима бўлиши мени қизиқтирмайди, лекин жиноятлар учун жазо берилиши керак;
◾️ Урушда қатнашиш учун яна 30-40 минг ва ҳатто 500 минг шимолий кореяликлар юборилиши мумкин;
◾️ Украинада сайловлар уруш тугагандан сўнг дарҳол бўлиб ўтади;
◾️ Ангела Меркел барчaни Украинани NATO'га таклиф қилмасликка мажбур қилган;
◾️ Мен Украинада солиқларни камайтирмоқчиман. Аммо уруш ва ҳарбий ҳолат ҳар доим ресурсларни чеклайди;
◾️ Украинада одамлар Трампга ишонишади. У тинчликни таъминлашга ёрдам бериши мумкин.