АҚШ Давлат котибига кўра, Украинанинг Курск вилоятидаги позициялари тинчлик музокаралари учун муҳим.
Энтони Блинкен Киевга янги ҳарбий ёрдам етказиб бериш сабабини шундай изоҳлади. Шу билан бирга, у Россия Мудофаа вазирлигининг Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятида қарши ҳужум бошлагани ҳақидаги хабарига муносабат билдирмади.
"Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги позицияси муҳим. Чунки бу жорий йилда ўтказилиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай музокараларда катта аҳамият касб этади", — дея америкалик амалдорнинг сўзларини келтиради Barron's нашри.
Блинкеннинг қайд этишича, жанговар ҳаракатлар тўхтаса ҳам, Украинага Путин яна ҳужум қилмаслиги учун "етарли кафолатлар" керак бўлади.
"Путиннинг империявий даъволари сақланиб қолган. Россия дам олиш, қайта қуролланиш ва натижада яна ҳужум қилишга уриниши мумкин", — дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.