Жаҳон шахмат федерацияси декабрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Рейтингда Нодирбек Абдусатторов (2768) 6-ўринда қайд этилди. У аввалги ойда ҳам шу ўринда қайд этилган эди. Бу ойда унинг рейтинг очколари 9 очкога камайган.
Бундан ташқари, Жавоҳир Синдоров (2692) 37-ўринга кўтарилди. У аввалги ойда 46-ўринда эди. Энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (2683) ҳам ўрин олган. Тажрибали шахматчи 45-ўринда жойлашган. 2670 рейтинг очкосига эга шахматчи Шамсиддин Воҳидов 52-ўриндан жой олди. Аввалги ойда 62-ўринда қайд этилган Нодирбек Якуббоев (2659) бу ойда 67-ўринга тушиб кетди.
Бир неча ой ёшлар ўртасидаги рейтингда етакчилик қилган Нодирбек Абдусатторов бу йил 21 ёшга тўлиши муносабати билан ушбу рейтингдан чиқарилди. Кучли учликдан ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров олган. Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Мухриддин Мадаминов 31-ўринда жойлашган. Муҳаммадзохид Суяров эса 68-ўринни эгаллаган.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.