Ҳиндистон Тиббий тадқиқотлар кенгаши (ICМР) Карнатака штатида метапневмовирус (HMPV) билан касалланган икки ҳолатни аниқлади. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, иккала ҳолат ҳам бронхопневмония (бронхит ва пневмония аломатлари ва белгиларини ўзида мужассамлаштирган касаллик) билан боғлиқ. Шифохонага ётқизилган икки нафар чақалоқда метапневмовирус аниқланган. Анамнезида бронхопневмония бўлган уч ойлик қизча даволанишдан сўнг чиқарилган, саккиз ойлик ўғил бола эса ҳали ҳам даволанмоқда.
Беморларнинг бирортаси ҳам мамлакатдан ташқарига саёҳат қилмаган. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус бутун дунё, шу жумладан, мамлакатда ҳам фаол тарқалаётганини таъкидлади.
Бироқ, ICМР ва касалликлар мониторинги дастури (IDSP) маълумотларига кўра, мамлакатда ўткир респиратор касалликлар сонининг сезиларли ўсиши кузатилмаган. Ҳиндистонда респиратор касалликларнинг эҳтимолий тарқалишини бошқариш учун мунтазам ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу мамлакатга касалланиш сонининг кўпайишига тайёр бўлиш ва ҳар қандай таҳдидларга самарали жавоб бериш имконини беради.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.