Тошкентда 25 гектар ер майдони 522 млрд сўмга сотилди
3 январь куни “Э-аукцион"да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Алишеробод маҳалласига қарашли ер участкаси бўйича аукцион ўтказилди.
Бутун жараён 10 дақиқадан сал кўпроқ вақтни ташкил этди. Ягона таклифни “Valid Trading” компанияси амалга оширди.Компания лот учун 522,7 млрд сўм ёки объектнинг бошланғич нархидан 5% кўп таклиф киритди.
Бу ер Янги Ўзбекистон, Бинокор ва Жасорат кўчалари оралиғида, қурилаётган “Тошкент-Шарқий” аЭропорти қаршисида жойлашган бўлиб, у 25,5 гектар майдонни эгаллайди. Унга электр энергияси, ичимлик суви ва газ тармоғи тортилган.
Бу ерда 4−6 қаватли кўп қаватли уйлар, офислар, меҳмонхоналар, савдо ва маиший объектлар қурилиши кўзда тутилган. Объект 49 йилга ижарага берилади, бунда савдо ғолиби 15 иш куни ичида дастлабки тўловни амалга ошириши ва сумманинг қолган қисмини уч йил ичида тўлаши керак.
Ердан фойдаланишда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш офиси, меҳмонхона, умумий овқатланиш хизматлари, ўрта қаватли турар-жой биноларини ташкил этиш белгиланган.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реЭстри маълумотларига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида 2019 йилда ташкил этилган “Valid Trading” хусусий корхонаси улгуржи савдо билан шуғулланади. Устав капитали 1,04 млрд сўмни ташкил этади, ягона таъсисчиси — Ворис Абдувалиев.
Шунингдек, Абдувалиев озиқ-овқат ва ичимликлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Тошкент шаҳридаги “Gatter Group” МЧЖ раҳбари ҳисобланади. Равшан Джамилов ва Фатхулла Садиков мазкур компаниянинг 29,3 млрд сўмлик устав фондининг таъсисчиларидир.