Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди. Ушбу видео суҳбат америкалик журналистнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган.
Украинанинг “ukr.net” нашри ёзишича, давлат раҳбари Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни тарк этиш эвазига НАТОга қўшилиш масаласи кўриб чиқилишини қайд этган. Муайян шартлар бажарилган тақдирдагина мамлакат бунга рози бўлади.
– Қонунан, мамлакат НАТОга таклиф қилинган, бошқа барча ҳудудларимиз назорат остида, ҳарбий тузилма Украинага қарашли қисмда ҳаракатланиши мумкин, – дея Президент нутқидан иқтибос келтирилган “Анадолу” ахборотида. Украина урушни тўхтатишнинг дипломатик йўлини кўрсагина, воқеалар шундай ривожланади.
Қозоғистоннинг “Tengre News” сайти Зеленский АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп ҳам Россия энергетикасининг жаҳон бозорига киришига йўл қўймаслик учун РФга қарши санкция жорий қилиши зарурлигини таъкидлаганига эътибор қаратган.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.