Амалдорларга 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш буюрилди

Амалдорларга 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш буюрилди

25 декабр куни Ўзбекистон президенти 2025 йилги давлат бюджетига доир қарор имзолади.

Қарорга кўра, биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича барча зарур чораларни кўриши керак.

Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келиши мумкин бўлган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбайи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.

Йил охиригача қуйидагилар бўйича таклифлар киритиш тақиқланди:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув ходимлари иш ҳақи миқдорларини ошириш (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ошириш бундан мустасно);
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт влоситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари (таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиганлардан ташқари) харид қилиш.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт воситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда харид қилинади.

Бюджет ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлар сметасини тузиш жараёнида мебел ва офис жиҳозлари ҳамда товар-моддий захираларини харид қилиш харажатлари миқдорини 2024 йилга нисбатан 10 фоизга камайтирган ҳолда (боғчалар, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) режалаштириш топшириғи берилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар қатъиян тақиқланди:

  • бюджет харажатлари параметрларини шакллантиришда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек, коммунал хизматлар харажатлари учун маблағ етишмовчилигига йўл қўйиш;
  • маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан норматив-ҳуқуқий асоси бўлмаган қўшимча штат бирликларини сақлаш;
  • молиялаштириш манбайи аниқ бўлмаган тадбирларни амалга ошириш.

2025 йил 1 январдан туман (шаҳар) бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Жаҳон IQ рейтинги: энг ақлли инсонлар қайси давлатларда яшайди? Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё мамлакатларининг ўртача IQ даражаси янгиланди.

Родри «Олтин тўп»га Винисиус лойиқлигини айтган Роналдуга жавоб қайтарди

Родри Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Москва ғазабда: Барча жавобгарлик АҚШда...

Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов учун «Ланс»га қанча пул таклиф этаётгани маълум бўлди

«Манчестер Сити» клуби 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиш учун 20 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

Алишер Қодиров Қонунга қарши овоз берган ҳамкасбларига мурожаат қилди: “Истеъмолчининг 3 тадан 2 таси ёшлар. Ярми қизлар”

Буни ҳозир тўхтатмасак, 20 йилдан кейин ҳеч қандай қонун ёки давлат дастури сезиларли кўп интелектуал заиф қатламга ёрдам бера олмайди.

Рус гази тўхташи қайси давлатларга таъсир қилади, қайсиларига таъсир қилмайди?

Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.

Россия Япония ва Жанубий Кореяга ҳужум қилиш режаларини ишлаб чиқди – FT

Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.

Яна бир йирик давлат БРИКС аъзосига айланди

Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги Индонезия 6 январ куни БРИКСга тўлақонли аъзо бўлганини маълум қилди.

"Ан-Наср" Роналду борасида якуний қарорга келди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Россиянинг газ бизнесида "тарихий воқеа" юз берди: Европага газ бериш нега тўхтатилди?

Украина Россия газининг мамлакат орқали транзитини тўхтатганини “тарихий воқеа” деб атади.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Marca нашрида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола чоп этилди

Мақолада ҳамюртимиз Франция чемпионатининг асосий кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган.

Ҳамид Саҳари Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди (фото)

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга кўплаб гранд клублар қизиқиш билдираётганидан хабарингиз бор.

Трамп Яқин Шарқда “жаҳаннам” яратишга ваъда берди

Бу ҳақда у Мар-а-Лагодаги қароргоҳида сўзлаганида маълум қилди, деб ёзади Gazeta.ru.

Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг “қора қутилари” ўрганилди ва Қозоғистонга жўнатилди

Шу билан бирга, О Globo газетасининг хабар беришича, марказ аллақачон Қозоғистон расмийларига тегишли маълумотларни юборган.

Шарқий Африка ёриғи кенгаймоқда

Ердаги бу ёриқлар 30 млн йил муқаддам, Африка плитаси ёрилиб кетган вақтда вужудга келган Буюк Рифт водийси устида жойлашган.

Тошкент вилоятида онаси томонидан калтакланган 4 ёшли қиз вафот этди

Ўтказилган терговга қадар текширувда қизни 47 ёшли онаси Э.Й. қаттиқ калтаклаб, тан жарохати етказгани аниқланган.

Ўрмон ёнғинлари Лос-Анжелесдаги Голливуд юлдузлари яшайдиган ҳудудни қамраб олди

Булар орасида АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг қароргоҳи ҳам бор.

АҚШда JetBlue самолётининг шассисидан икки кишининг жасади топилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, Броуард округи тиббий экспертизаси идораси икки кишининг ўлими сабабини аниқлаш учун аутопсия ўтказади.

Хитойдаги зилзила оқибатида 126 киши ҳалок бўлди

Жомолунгма тоғининг сайёҳлик ҳудуди зилзиладан кейин вақтинча ёпилди.

"Онамни ҳақорат қилди, чидолмадим" — Тошкентда эркак хотинини нега ўлдирганини айтди

Бу ҳақда "Миллар" информацион дастурида маълум қилинди.

2024 йилда Эронда рекорд даражада кўп одам ўлим жазосига ҳукм қилинди

Маълумотларга кўра, қатл этилган 997 нафар одамдан 34 нафари аёллар, 9 нафари вояга етмаганлардир.

АҚШ суди Трамп ҳақидаги ҳисоботни чоп этишни блоклади

АҚШ суди АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга қарши суд жараёни ҳақидаги ҳисоботни чоп этишни блоклади . Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда .

Хитой ҳукумати Ҳимолойдаги зилзила ҳақидаги сўнгги маълумотларни эълон қилди

Сешанба куни эрталаб Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сизан автоном вилоятида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила натижасида Ҳимолой тоғларининг шимолий ёнбағрида минглаб қишлоқ уйлари қулагани оқибатида 126 киши ҳалок бўлгани ва 188 киши жароҳатлангани тасдиқланди, дея хабар беради Синхуа агентлиги 7 январ куни.

Петербургдан Самарқандга учаётган самолётда носозлик чиқди

Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган Utair самолёти стабилизаторида кузатилган носозлик туфайли лайнер Москванинг Внуково аэропортига қўнишга тайёрланмоқда, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазо секторини муҳокама қилмоқда

. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни ўнлаб хорижий дипломатлар ва Ғарб расмийларига таяниб, "Reuters" хабар берди.

АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.

Ғазода 345 минг нафар аҳоли очликдан азият чекмоқда

Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумотларига кўра, зарур бўлган озиқ-овқатнинг фақат учдан бир қисми минтақага етиб боради.

Тибетдаги зилзила қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Турли даражадаги тан жароҳатлари олганлар сони эса 130 кишини ташкил қилди ва уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

АҚШда парранда гриппидан илк ўлим қайд этилди

Луизианалик эркак парранда гриппининг D1.1 штамми билан касалланган. Бу штамм сут берувчи ҳайвонлар орасида айланаётган вариантдан фарқланади

Кучли ёмғирлар сабаб Макка ва Мадинани сув босди

Мамлакат метеорология бошқармаси Макка, Мадина ва Жидда шаҳарлари учун хавфдан огоҳлантиришнинг энг юқори даражасини эълон қилган.

Ҳусийлар АҚШ самолёт ташувчисига ҳужум қилишди

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Япониялик олимлар тишларни ўстириш учун ноёб препарат яратдилар

Япониялик олимлар ноёб инновацион препарат туфайли янги тишларни ўстиришни ўрганишди.

Британия дипломати Россияга қарши санкциялар муваффақиятсизликка учраганини эълон қилди

Бу ҳақда Британия дипломати Ян Проуд Американинг Responsible Statecraft журнали учун мақоласида айтиб ўтди .

Трамп Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантиришни таклиф қилди

Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.

АҚШ Сурияга қарши санкцияларни юмшатди

Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтида айтилган .