Парижда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига қарши янги иш кўриб чиқилмоқда. У 2007 йилдаги сайловолди кампанияси учун Ливия президенти Муаммар Қаддафидан 50 миллион евро олганликда айбланмоқда.
Саркозига қўйилган айбловлар орасида пассив коррупция, сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштириш, давлат маблағларини талон-торож қилиш ва жиноий гуруҳда иштирок этиш мавжуд. Собиқ президентдан ташқари, яна 11 киши, шу жумладан уч нафар собиқ вазир ҳам судланмоқда.
Агар суд Саркозини айбдор деб топса, унга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин. Собиқ президент Қаддафидан пул олгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.
Бундан аввал Николя Саркози 2012 йилдаги президентлик сайловолди кампаниясида қонунда белгиланган лимит — 22,5 миллион евро ўрнига камида 42,8 миллион евро сарфлагани учун бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.