Қарши шаҳри ҳокими суд қилинди

Қарши шаҳри ҳокими суд қилинди

Суд қарорига кўра, Нормўмин Холбоев тадбиркорга тегишли савдо дўконнинг фаолиятини асоссиз тўхтатгани учун жавобгарликка тортилди.

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев тадбиркорга тегишли савдо дўкони фаолиятини асоссиз тўхтатгани учун суд қарорига кўра жавобгарликка тортилди.

Ҳоким “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузиб, тадбиркорга тегишли савдо дўкони фаолиятини тўхтатиш ҳақида ноқонуний топшириқ бергани учун президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг вилоят шўбаси бош инспектори Шероз Шодиев қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида яъни 15 миллион сўм жаримага тортилган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2024 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан бизнес омбудсманнинг ушбу қарори ўзгартирилиб, жарима миқдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўмга ўзгартирилган.

Мазкур иш 2024 йил 27 декабрь куни Қашқадарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида ҳам кўриб чиқилди. Судья Махфират Очилова раислигидаги судлов ҳайъати ҳуқуқбузар Нормўмин Холбоевнинг шикоятини рад этиб, унинг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида келтирилган Халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги даъвосини рад қилди, дейди манба.

Манбанинг тушунтиришича, кассация инстанцияси судида гувоҳ — ҳокимни жавобгар қилган бизнес омбудсман вакили Шероз Шодиев ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиққанини, тадбиркор Х.Ҳайдаровга тегишли савдо дўкони биноси Қарши шаҳри ҳудудида эмас, Қарши тумани ҳудудида жойлашганлигини, қолаверса, ҳоким тадбиркорга тегишли савдо дўкони фаолиятини тўхтатишга топшириқ бериб ноқонуний ҳаракат қилганини, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи видеотасвирлар ҳам мавжудлигини гапириб берган.

Бизнес омбудсман ҳоким вакилининг мансабдор жаримага тортилганидан бехабар қолган, ўзи чақирилганмаган ҳолда жавобгар қилинган деган гапига жавобан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиши ҳамда иш кўриб чиқилиши ҳақида ҳокимга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда edo.ijro.uz сайти ҳамда Telegram ижтимоий тармоғи орқали хабар берилганини, бироқ Нормўмин Холбоев етиб келмаганлигини, шу сабаб унга нисбатан маъмурий баённома унинг иштирокисиз тузилганлигини, ҳокимнинг шикоятидаги важлар билан келишиб бўлмаслигини айтди, дейди ахборот манбаси.

Кассация инстанцияси Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2024 йил 4 ноябрдаги ҳокимга нисбатан чиқарилган қарорини ўзгаришсиз қолдириб, шикоятни рад этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин

“Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

Ғарб Россиядан санкцияларни АҚШга кўчиришни таклиф қилди

Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.

Родри «Олтин тўп»га Винисиус лойиқлигини айтган Роналдуга жавоб қайтарди

Родри Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Москва ғазабда: Барча жавобгарлик АҚШда...

Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов учун «Ланс»га қанча пул таклиф этаётгани маълум бўлди

«Манчестер Сити» клуби 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиш учун 20 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

Рус гази тўхташи қайси давлатларга таъсир қилади, қайсиларига таъсир қилмайди?

Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар

Документида муаммоси бор ҳамюртларимиз вақтида ҳужжатларни тўғирлаб олинг!

Россия Япония ва Жанубий Кореяга ҳужум қилиш режаларини ишлаб чиқди – FT

Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.

Эртага, 1 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

"Ан-Наср" Роналду борасида якуний қарорга келди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Украина Қуролли Кучлари тан олди: Биз позицияларимизни йўқотмоқдамиз...

Россия қўшинлари мамлакат шарқида Украина мудофаа кучларининг айрим позицияларини йўқ қилди.

Ўлимга ҳукм қилинган америкалик имкон қадар тезроқ қатл қилинишини сўради

Associated Press нашри хабарига кўра, АҚШнинг Аризона штатида ўлимга ҳукм қилинган шахс тезроқ қатл қилишни сўраган.

Эрон “тайёр”. Бу Ғарбга боғлиқ

Эрон ядровий келишувнинг ўзига тегишли қисмини бажарган, аммо…

Путин Украинага ядровий зарба бермоқчи бўлган, лекин уни бундан ким қайтарди?

Путинни Украинага ядровий ҳужумдан қандай қайтаришди?

Фицо Путин билан учрашувдан сўнг ғойиб бўлди

Словакияда икки ҳафтадан бери бош вазир Роберт Фицонинг қаердалиги номаълум.

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Қурбон бор

Афсуски, 4 январь куни Х.Х. шифохонада тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Қирғизистонда снаряд портлаб кетди

Ҳозирда жабрланганлар шифохонада ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Жаҳон IQ рейтинги: энг ақлли инсонлар қайси давлатларда яшайди? Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё мамлакатларининг ўртача IQ даражаси янгиланди.

Қозоғистонда одамлар бўлган автомобиль Иртиш дарёсига қулаб тушди

Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.

Россия Федерациясининг Киров вилоятидаги ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Россия Федерациясининг Киров вилояти Килмез қишлоғидаги бир қаватли ёғоч уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Исроил Эрон таҳдидига жавобан армияни шай ҳолатга келтирди

Исроил армияси бош штаби бошлиғи Герзи Ҳа-Леви яқин кунларда Эрон томонидан эҳтимолий “экстремал” ҳаракатларга қарши ҳарбийларни шай ҳолатга келтиришни буюрди.

Қозоғистонда 30 киши Хитойда тарқалаётган вирусга чалинди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.

Россияда ҳам хавфли вирус тарқалмоқда

У атиги 24 соат ичида пневмонияга олиб келади.

Украина 2024 йилда 200 минг кишини сафарбар қилишга муваффақ бўлди — Тhe Washington Post

Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний армия сафларига 500 минг кишини ёллашга чақирган эди.

Маск Британия бош вазирини зўрлашда айблади

Америкалик миллиардер Илон Маск Британия бош вазири Кей Стармерни кескин танқид қилди.

Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди

Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Эфиопияда кучли зилзила содир бўлди

Эфиопияда 5,0 магнитудали зилзила қайд этилди.

ИД Ҳамаснинг яширин қурол-яроғ устахонасини йўқ қилганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг марказий қисмида ер ости қурол-аслаҳа устахонаси, шунингдек, Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг тўрт нафар аъзоси тугатилганини эълон қилди.

АҚШнинг 62 миллионга яқин аҳолиси қор бўронидан зарар кўриши мумкин

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, бўрон камида 12 штатда қор ва музга олиб келади. Шу билан бирга, шамол тезлиги соатига 65 км га етиши мумкин.

Трамп ўзининг донорлик рекордини янгилади

Бу ҳақда Американинг The New York Times газетаси хабар бермоқда .

Еврокомиссар: Европа Иттифоқи кескин сув танқислигидан азият чекмоқда

Жессика Росваллга кўра, Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда, Европа Иттифоқи эса сув инқирозидан чиқиш ҳаракатлари ўрнига, энергия хавфсизлигига эътибор қаратмоқда.

Бразилияда Ақтау яқинида қулаган AZAL самолётининг қора қутиларини ўрганиш бошланди

Бразилия 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти кабинасидан овоз ёзиш мосламасини аллақачон ўрганишни бошлаган.

Суд Трампга порноактриса иши бўйича ҳукм чиқаради

Трамп 20-январда бўлиб ўтадиган инаугурациясига 10 кун қолганида ҳукм қилинади.

Трамп Исроилга хайрихоҳ шахсни Яқин Шарқ бўйича махсус элчи ўринбосари этиб тайинлади

Ортагус Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг мухлиси сифатида тасвирланган махсус элчи Стивен Виткофф қўл остида хизмат қилади.

Юннинг тарафдорлари норозиликни давом эттирмоқда

Президентнинг юзлаб тарафдорлари унинг қароргоҳига йиғилиб, терговчиларга тўсқинлик қилишди.