Президентдан маслаҳат: “Булар коронавирусга қарши энг яхши ҳимоя воситасидир”

Президентдан маслаҳат: “Булар коронавирусга қарши энг яхши ҳимоя воситасидир”

Беларусия Президенти Александр Лукашенко тоза ҳавода сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва ёғли овқатлар, хусусан, сариёғ истеъмол қилиш коронавирус билан курашишга ёрдам беришини айтди.

Бу ҳақда Беларус раҳбари 2 апрель куни "Мир" телерадиокомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади "Звезда" газетаси.

"Кеча, жуда ақлли бир рус (олим – таҳ.), менга унга (коронавирус - таҳр.) қарши жисмоний куч билан курашишимиз кераклигини айтди. Унинг фикрига кўра, кўпроқ тоза ҳавода спорт билан шуғулланишимиз лозим. Ўпкаларга тоза ҳаво киришини таъминлаш асосий вазифа. Аммо биз кўпинча парҳез сақлаймиз. Ваҳоланки, бу организмимизни заиф қилиб қўяди. Шу боис кўпроқ ёғли таомлар ейиш керак, зеро, улар ўпкаларга вирусларга қарши курашишга ёрдам беради ", деди Лукашенко ва "Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб, уни қўллаб-қувватлайман", дея қўшимча қилди.

Лукашенко, шунингдек, унга пневмониядан ҳар бир ўлим тўғрисида хабар берилганлигини ва айни пайтда мамлакатда коронавирус асоратлари туфайли тўрт киши вафот этганини маълум қилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!