Президент қарийб 100 нафар маҳбусни афв этишдан бош тортди

Президент қарийб 100 нафар маҳбусни афв этишдан бош тортди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 99 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларини рад қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ТожикТАга таяниб хабар қилмоқда.

Тожикистон Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу шахсларнинг илтимосномалари кўриб чиққилгандан сўнг улар томонидан содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражаси туфайли рад этилган.

Хабарда таъкидланишича, маҳкумларнинг шахси, етказилган зарар миқдори, қамоқхоналардаги хулқ-атвори ва Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича махсус комиссия тақдимномаси ҳам инобатга олинган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!