Португалия ҳукумати Роман Абрамовичнинг 10 миллион евролик мулкини музлатиб қўйди

Португалия ҳукумати Роман Абрамовичнинг 10 миллион евролик мулкини музлатиб қўйди

Португалия ҳукумати россиялик тадбиркор Роман Абрамовичнинг 10 миллион евролик мулкини музлатиб қўйди. Бу ҳақда маҳаллий Publico нашри хабар тарқатмоқда.

Нашрнинг ёзишича, гап мамлакат жанубидаги Алгарведаги Кинта-ду-Лагодаги тадбиркорнинг уйи ҳақида кетмоқда. Publico нашрининг ёзишича, февраль ойида Абрамовичнинг сармоявий холдингига тегишли Millhouse Views LLC ушбу уйни Британия фуқаросига сотишга уринган, бироқ Caixa Geral de Depositos банки сотишга уриниш ҳақида полицияга хабар берган.

Португалия Ташқи ишлар вазирлиги талаби билан 25 мартдан бери мулк музлатиб қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!