Покистонда Қирғизистоннинг барча тиббиёт олийгоҳлари қора рўйхатга киритилди

Покистонда Қирғизистоннинг барча тиббиёт олийгоҳлари қора рўйхатга киритилди

Покистон Қирғизистондаги барча тиббиёт олий ўқув юртларини қора рўйхатга киритди ва фуқораларига у ерларда ўқимасликни тавсия қилди. 

Маълум бўлишича, Қирғизистонда ўқиган покистонликларнинг 90 фоизи Покистон тиббиёт кенгашида мажбурий имтиҳондан ўта олмаяпти ва натижада уларнинг дипломи тан олинмаяпти. 

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги ушбу ҳолатни ҳам маҳаллий, ҳам хорижий фуқароларни ўқитиш сифатининг пастлиги билан изоҳлади. Бундан ташқари, Қирғизистондаги олий таълим муассасаларининг аксари халқаро аккредитациядан ўтмаган. “Ваҳоланки, тиббиёт йўналишида хорижлий талабаларни сифатли тайёрлаш устуворлик касб этиши зарур”, – дейилади вазирлик баёнотида.  

Вазирлик юзага келган вазият Қирғизистондаги инвестиция иқлимига, шунингдек, таълим экспортига салбий таъсир кўрсатаётгани туфайли олий таълим муассасаларининг лицензияси бўйича назоратни кучайтиришга қарор қилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!