Пиротехника заводида портлаш содир бўлди

Пиротехника заводида портлаш содир бўлди

Кеча, 19 октябрь куни Россиянинг Ленинград вилоятида пиротехника воситалари ишлаб чиқарувчи “Авангард” заводида портлаш содир бўлди. Натижада цех вайрон бўлган ва унинг парчалари ён атрофдаги темир йўлларга сочилиб кетган.
 
Гувоҳлар жуда кўп тез тиббий ёрдам машиналарининг воқеа жойига кетаётганини кўрган.
 
Ижтимоий тармоқларда воқеа муҳокамаси бошланиб кетган. Воқеа жойидан тахминан бир километр узоқликда бўлган гувоҳлардан бири портлашни “ақлбовар қилмас, оёғимиз остидаги ер қимирлади” деб таърифлаган.
 
Гувоҳлардан бошқа бири ўз фикрини қисқа ва содда қилиб баён қилган. “Ғиштдан қурилган ангар бутунлай вайрон бўлди. У ерга 7 та тез ёрдам машинаси кетди. Воқеа жойида бўлган одам омон қолмаган бўлса керак”, деган.
 
Маълумотларга кўра, воқеада тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, завод бош инженери ҳибсга олинган.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!