Pfizer вацинасида чўчқа желатини борми?

Pfizer вацинасида чўчқа желатини борми?

Британия Ислом Тиббий Уюшмаси  вакили Салман Вакар "коронавирусга қарши эмлашга шубҳа билан қараш бутун дунё учун ҳалокатли бўлиши мумкин", дея баёнот билан чиққан.

"Буюк Британиядаги мусулмон аҳоли орасида Pfizer вацинасида чўчқа желатини борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган, аммо аслида бундай эмас.  Ушбу вакцинада ҳеч қандай ҳайвон маҳсулоти мавжуд эмас", – дейди Беркширдаги умумий амалиёт шифокори ва Оксфорд Университетининг илмий тадқиқотчиси доктор Вакар.  

"Биз коронавирусга қарши эмлаш бўйича жуда кўп миқдордаги нотўғри маълумотлар ва миш-мишларга дуч келмоқдамиз. Энди мамлакатдаги барча масжидларнинг имом-хатиблари одамларга ишончли маълумотларни етказиш устида ишламоқда", – деган мусулмон доктор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!