Петербургда ўзбекистонлик болани ўлдирган шахс 19 йилга қамалди

Петербургда ўзбекистонлик болани ўлдирган шахс 19 йилга қамалди

Санкт-Петербург суди ўзбекистонлик болани ўлдирган шахсни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Тергов ва суд аниқлашича, 2018 йил 26 январь куни эркак Витебский кўчасидаги уйлардан бирининг олдида, 2006 йилда туғилган болани ўлдириш ниятида, унинг ота-онасига нисбатан шахсий душманлик асосида қасддан ҳаракат қилган. У болага номаълум буюмлар билан камида 20 марта зарба берган, қўллари билан бўғган, натижада у воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг судланувчи боланинг жасадини яшириб, унинг устига қурилиш чиқиндиси ва автомобиль покришкаларини ташлаб қўйган.

Суд ҳукми билан жиноятчи қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароси 11 яшар ўғли йўқолиб қолгани ҳақида полицияга ариза билан мурожаат қилган. Отанинг сўзларига кўра, бола 26 январь куни квартирадан чиқиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!