Маълум қилинишичa, Перу Oлий жиноий суди 2001-2006 йилларда мамлакат президенти лавозимини эгаллаган Толедони коррупция, фитна ва пул ўзлаштиришда айбдор деб топган.
Судя Инес Рохас томонидан ўқилган ҳукм матнида айтилишича, "78 ёшли Толедо Океанлараро автомагистралнинг 2 ва 3-қисмларини қуриш бўйича шартномани Бразилия компаниясига бериб, давлатга зарар етказган".
2023 йилнинг 24 апрелида АҚШ коррупцияда айбланган Алехандро Толедони экстрадиция қилишга қарор қилган эди.
2016 йилда Алехандро Толедо АҚШ Калифорния штатига кўчиб ўтди. У ерда Стэнфорд университетида ишлади. 2019 йилда Толедо Перу расмийлари илтимосига биноан ҳибсга олинди. 2022 йилда Перуга экстрадиция қилинди ва шундан бери тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Ҳукм чиқарилганидан кейин у Лима чеккасидаги Перу собиқ президентлари учун махсус қурилган қамоқхонада жазони ўтайди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Япониялик депутат Судзуки РИА Новости агентлигига БРИКСга қўшилишни хоҳловчи давлатлар сонининг кескин кўпайишига Россиянинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги сабаб эканини айтди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.