Озарбайжондан келган 7 нафар Исроил фуқароси Эрон фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинди. Бу ҳақда Исроил разведка хизмати хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ икки йилга яқин ишлаган. Бу вақт ичида улар катта миқдорда 600 та вазифани бажаришди. Гумонланувчилар ҳарбий базаларни, жумладан, 1 октябрь ҳужумида нишонга олинганларни суратга олишган.
Гумонланувчиларнинг барчаси Ҳайфа ва мамлакат шимолида яшовчи бўлиб, Исроил ва Озарбайжоннинг икки фуқаролигига эга. Улар орасида қочқин ва икки нафар вояга этмаган бола бор. Суд беш нафар вояга этган гумонланувчининг исмларини эълон қилди - Азиз Нисанов, Александр Садиков, Игал Нисон, Вячеслав Гушчин ва Евгений Иоффе. Икки нафар вояга етмаганларнинг исмлари ошкор этилмаган. Гумонланувчиларнинг барчаси давлат хавфсизлигига қарши жиноятларда айбланмоқда.
Бундан ташқари, улар армия базаларини суратга олиш ва улар ҳақида маълумот йиғишда гумон қилинган. Улар орасида Исроил ҳаво кучларининг Неватим ва Рамат Давиддаги базалари ҳамда Тель-Авивдаги “Кирия” штаб-квартираси мажмуаси бор. Тергов маълумотларига кўра, ишда иштирок этган шахслар тўпланган маълумотларни Эронга етказган.
Агар айбланувчиларнинг айби тўлиқ исботланса, улар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.