Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида пицца етказиб берувчилар ниқоби остида фаолият юритиб келган наркогуруҳ қўлга олинди, деб хабар беради Bild.
Қайд этилишича, гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи гуруҳ сохта «пиццахона» ташкил этган ва менюда 40 рақами остидаги товар энг кўп буюртма қилинган, бу — кокаинли пицца. Буюртмачилар шу орқали гиёҳванд модда етказиб берилишини яхши билган.
«Бу энг талабгир пиццалардан бири эди», — дейди полиция бошлиғи Михаэл Граф фон Молтке. Шунингдек, сотувда марихуанали «пицца» ҳам бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «пиццахонанинг» 36 ёшли эгасининг уйига бостириб кирган вақтида у ичида 1,6 килограмм кокаин, 400 грамм марихуана ва 268 минг евро бўлган сумкани деразадан улоқтириб юборган.
Тергов давомида гиёҳванд моддаларни етказиб бериш билан шуғулланган уч киши ва 12 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Операцияга Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерларининг 150 нафар полициячиси жалб этилган. Шунингдек, иккита каннабис плантацияси ҳам топилган, гумонланувчилардан қуроллар, пул ва қимматбаҳо соатлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Япониялик депутат Судзуки РИА Новости агентлигига БРИКСга қўшилишни хоҳловчи давлатлар сонининг кескин кўпайишига Россиянинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги сабаб эканини айтди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.