Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
“Муҳтарам Президент жаноблари, Озарбайжон ва Арманистон икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга хизмат қиладиган тинчлик шартномасини тузиш йўлида эришаётган ютуқлардан мамнунман. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, Қўшма Штатлар Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кўп асрлик можарога ниҳоят барҳам берадиган мустаҳкам ва муносиб тинчликка эришишни қўллаб-қувватлашга тайёр. Тинчлик шартномаси Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашдан ташқари, бутун минтақани ўзгартириб, Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо, сармоя ва алоқаларни кенгайтириш имконини беради. CОР29да бутун дунё эътибори Бокуга қаратилар экан, сизда халқаро ҳамжамият олдида тинчликка содиқлигингизни намойиш этиш учун мисли кўрилмаган имконият бор. Сизга шартнома имзолашни шу йил охиригача якунлашни таклиф қиламан”, – деди АҚШ президенти Жо Байден озарбайжонлик ҳамкасби Алиевга йўллаган мактубида.
Шу куни Президент Илҳом Алиев АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа масалалари бўйича катта директори Майкл Карпентерни қабул қилди.
Учрашувда давлат раҳбари Озарбайжон Арманистон билан тинчлик келишуви ташаббускори эканлигини ва минтақавий тинчлик дастурини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Ўз навбатида, АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Вашингтон тинчлик шартномасининг эрта имзоланишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва ҳозирги шароитда бунинг учун тарихий имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Япониялик депутат Судзуки РИА Новости агентлигига БРИКСга қўшилишни хоҳловчи давлатлар сонининг кескин кўпайишига Россиянинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги сабаб эканини айтди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.