Перуда 6,0 магнитудали зилзила юз берди

Перуда 6,0 магнитудали зилзила юз берди

Перуда 6,0 магнитудали зилзила юз берди.

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Перунинг Арекипа минтақасидаги Каравели шаҳрида бўлган.

Ер силкинишлари 19 километр чуқурликда жойлашган.

Перу Геофизика Институти хабар беришича, зилзиладан кейин Панамерикана шоссесининг айрим участкаларида кўчкилар содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар миллий маркази ўз навбатида Х ижтимоий тармоғида зилзила таълим муассасасига зарар етказганини, бироқ қурбонлар ва вайроналар йўқлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!