Пэрис Хилтон унаштирилганлигини эълон қилди

Пэрис Хилтон унаштирилганлигини эълон қилди

Америкалик актриса Пэрис Хилтон 39 ёшли тадбиркор Картер Реум билан унаштирилганлигини эълон қилди. 

Бу ҳақда актриса туғилган кунида Инстаграм саҳифасида хабар берди. 17 февраль куни актриса 40 ёшга тўлди.

 «Коронавирус билан ўтган йил жуда тезлашди. Доимий саёҳат қилган киши сифатида мен уйда қолиш ва мен учун муҳим бўлган нарсаларни қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлдим», деб ёзган Хилтон.

Унинг сўзларига кўра, пандемия пайтида севгилиси билан ўтказган вақт «ҳақиқий совға» бўлган. 

Хилтон ва Реум бир-бирларини тахминан 15 йилдан бери билишади, аммо ўрталаридаги яқин муносабатлар бир йил олдин бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!