Пентагон раҳбарлигига номзод Россиянинг Арктикадаги таъсиридан хавотирда

Пентагон раҳбарлигига номзод Россиянинг Арктикадаги таъсиридан хавотирда

Пентагон раҳбари лавозимига номзод Ллойд Остин Россия ва Хитойнинг Арктикадаги таъсиридан хавотир билдирди, деб ёзди РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, Арктиканинг табиий ландшафти ва стратегик мувозанати иқлим ўзгаришини "фаол равишда ўзгартиради". Шунингдек, Арктика "тезлик билан" "геосиёсий рақобат минтақасига" айланмоқда.

«Мен Россия ҳарбий кучларининг тўпланиши ва унинг ушбу ҳудудда ҳамда бутун дунёда тажовузкор хатти-ҳаракатларидан жиддий хавотирдаман. Худди шундай, Хитойнинг минтақадаги ниятлари ҳам  қаттиқ хавотир уйғотмоқда», дея таъкидлаган Остин АҚШ Сенатидаги тингловда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!