Пентагон раҳбари: АҚШ иттифоқчилари билан Украинага янги ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда

Пентагон раҳбари: АҚШ иттифоқчилари билан Украинага янги ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда

АҚШ иттифоқчилари билан Киевга янги ёрдам кўрсатиш истиқболларини муҳокама қилмоқда, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.

"Биз иттифоқчиларимиз билан Украинани ҳудудни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни муҳокама қилмоқдамиз ва буни давом эттирамиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Остиннинг қайд этишича, янги ёрдам чоралари ҳам қўшимча қурол етказиб бериш, ҳам логистика соҳасида ёрдам бериш, ҳам Украина ҳарбийларини ўқитишни ўз ичига олиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!