Паркентда Damas ёниб кетди

Паркентда Damas ёниб кетди

Тошкент вилояти Паркент туманида Damas ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 20 июнь куни соат тахминан 16:00 ларда Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 Қизилтоғ—Паркент—Янгибозор автомобиль йўлининг 56-километрида (“Паркент” бозори қаршисида) содир бўлган. 1985 йилда туғилган Ж.Б.га тегишли бўлган, тўхтаб турган Damas’да ёнғин юзага келган.

Ушбу ҳолат содир бўлган вақтда автомобилда ҳеч ким бўлмаган. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоуловнинг маълум қисми ёниб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!