Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
"РИА Новости"нинг маълум қилишича, Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи Гурбан Гурбанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу қарорга Озарбайжон футбол федерациялари уюшмасининг Ижроқўм йиғилишида келинди.
 
Шанба куни Бокуда Озарбайжон футбол федерациялари уюшмасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда терма жамоанинг Европа миллатлар лигаси ҳамда сўнгги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки муҳокама қилинган. Кўпчилик томонидан Озарбайжон терма жамоасининг ушбу мусобақаларда қайд этган натижалари қониқарсиз баҳоланди. Шунингдек йиғилиш давомида мамлакатда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш стратегияси белгилаб олинди.
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!