Озарбайжон нефтининг нархи тушди

Озарбайжон нефтининг нархи тушди

Италиянинг Аугуста портида CIF базасида Azeri Light маркали Озарбайжон нефтининг нархи 9 июлда аввалги кўрсаткичга нисбатан 1,4 АҚШ долларига пасайиб, бир баррель учун 88,89 долларни ташкил этди, деб хабар беради Trend.

Туркиянинг Жайҳан портида FOB базасида Azeri Light нефтининг бир баррель 1,4 долларга тушиб, 87,47 долларни ташкил этди.

URALS маркали нефть нархи бир баррель учун 72,74 долларга баҳоланмоқда, бу аввалги кўрсаткичдан 1,62 долларга паст. Шимолий денгизда ишлаб чиқарилган Dated Brent стандартидаги нефть нархи 9 июлда аввалги кўрсаткичдан 1,63 долларга пасайиб, бир баррель учун 86,1 доллардан сотилди.

10 июлдаги расмий курс - 1,7 AZN/1 USD ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!