Охирги 7 соатда коронавирусдан ҳеч ким вафот этмади — ССВ

Охирги 7 соатда коронавирусдан ҳеч ким вафот этмади — ССВ

2020 йил 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 146 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 16 нафари Бухоро вилоятида, 
— 13 нафари Андижон вилоятида, 
— 4 нафари Навоий  вилоятида,
— 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Тошкент шаҳрида 167 нафар, 
— Тошкент вилоятида 98 нафар, 
— Наманган вилоятида 54 нафар, 
— Бухоро вилоятида 18 нафар, 
— Андижон вилоятида 13 нафар, 
— Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!