«Олтин тўп» даъвогарлар номи 6 сентябрда эълон қилинади

«Олтин тўп» даъвогарлар номи 6 сентябрда эълон қилинади

«Олтин тўп»нинг янги соҳиби 30 октябрь куни эълон қилиниши маълум қилинди.

Франциянинг «France Football» журнали 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши футболчи номига даъвогарларни 6 сентябрь куни эълон қилади. Ғолиб номи эса 30 октябрь куни Париждаги Шатл театрида ўтказиладиган маросимда маълум қилинади.

Маълумот учун, 2022 йил ушбу соврин Карим Бенземага насиб қилганди.

Goal талқинига кўра, соврин учун номзодлар орасида ҳозирча Лионель Месси етакчилик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!