Олимлар кўршапалакларда коронавируснинг 24 та турини аниқлашди

Олимлар кўршапалакларда коронавируснинг 24 та турини аниқлашди

Хитой Фанлар академияси ва Шандун университети олимлари SARS-CoV-2 нинг эволюцион келиб чиқиши тўғрисида тадқиқот ўтказдилар ва кўршапалаклар ичида 24 та янги коронавирус турини топдилар. Натижалар Cell журналида чоп этилган.

Мутахассислар 2019 йил май ойидан 2020 йил ноябригача тўпланган 342 кўршапалакнинг тупуги ва чиқинди маҳсулотларининг намуналарини текширдилар. Ушбу материалда тадқиқотчилар йигирмадан ортиқ CОVID-19 геномини топдилар ва пандемияга сабаб бўлган SARS-CoV-2га ўхшаш тўртта коронавирусни аниқладилар.

SARS-CoV-2 билан боғлиқ вируслар кўршапалаклар популяциясида айланишини давом эттирмоқда, дейди олимлар. Мутахассислар кўршапалаклар одамларда оғир касалликларни келтириб чиқарадиган патогенлар учун ажойиб табиий "сув омбори" эканлигини таъкидладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!