Океан ажойиботлари

Океан ажойиботлари

Океандаги ҳайвонот ва тириклик дунёси яхши ўрганилмаган. Лекин ҳозиргача билганларимизнинг ўзиёқ бизни ҳайратланишга ундайди. Масалан, кальмарларни олайлик. Ўзи битта сув жонивори. Аммо эркак кальмар урғочи кальмарни жигарранг тусда бўлганини яхши кўради, оқ ранглисидан ўлгидай қўрқади.

Дунё океанларининг ўртача чуқурлиги 3720 метргача боради, қуёш нурлари эса денгиз сувини 100 метрига етиб боради, холос. Демак, океаннинг бундан паст қисмлар мутлақ юз-тубан қоронғуликда яшайди. Энг қизиғи, Тинч океанининг ғарбидаги Mariana хандаги ер юзидаги маълум бўлган энг чуқур океаник хандак ҳисобланади. Унинг номи шу яқин атрофдаги Мариан ороллари номидан келиб чиққан. Мариана хандагининг энг чуқур нуқтаси - Challenger Abyss дейилади. 2011 йилдаги ўлчовларга кўра, унинг чуқурлиги денгиз сатҳидан 10994 метр пастда.  Бу жуда чуқур! Агар 8848 метр баландликка эга бўлган Эверест тоғини бу ерга қўйиш мумкин бўлганда эди, яна 2 километр жой бўш қолар эди.

Энди бу маълумотга эътибор қаратинг: 11 километр чуқурликда сув босими 108, 6 МПага етади, бу денгиз сатҳидаги нормал атмосфера босимидан тахминан 1072 баравар юқори. 

1960 йили «Триест» (батискаф)нинг тадқиқотчи олимлари океан тубига тушганларида ҳали фанга аниқ бўлмаган ҳар хил балиққа ўхшаш алламбало жониворларга дуч келдилар. Бошқа кузатув гуруҳ аъзолари ҳам бу ажойиб-ғаройиб, сенсацияга мойил сув жониворлари ва улар билан воқеаларнинг гувоҳи бўлишган. Тахминан 100 тонналик акуланинг гигант тишларини топишганида эса океан нечоғли улкан имконият майдони эканидан лол қолганлар.

Батискаф тадқиқотчилари ва «Хайфуш» олимларидан бири океаннинг “Бездне Челенжер” деб ном олган тубсизлигига шўнғиганида баҳайбат махлуқ – калтакесакларнинг улкан авлоди бўлган годзиллани кўрган. Америкаликлар машҳур “Годзилла” фильми ўша океаншунос олимнинг кўргани ва айтиб берганлиги асосида суратга олинган, дейишади.

Жумақул КАРИМ тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!