Одилжон Аслонов Сочида грузиялик рақибини мағлуб этди

Одилжон Аслонов Сочида грузиялик рақибини мағлуб этди

Кеча Россиянинг Сочи шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилди.

Ушбу бокс кечасида яримоғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Одилжон Аслонов ҳам рингга кўтарилди. Ҳамюртимизга ушбу жангда грузиялик Пеле Садояни рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Аслонов ғалаба қозонди.

Маълумот учун, бу Аслонов учун "IBA Чемпионлар оқшоми"даги иккинчи жанг бўлди. У ўзининг илк жангини 2023 йилнинг август ойида угандалик Шадир Муса Бвогига қарши ўтказиб, зафар қучган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!