Одер дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлмоқда

Одер дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлмоқда

Одерда балиқларнинг оммавий нобуд бўлишига сабаб сувда туз миқдори кўпайган бўлиши мумкин, дея хабар беради Deutsche Welle.

Балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши қайд этилган Германия ва Польша чегарасидаги Одер дарёсида туз миқдори сезиларли даражада ошди, деди Бранденбург федерал давлати қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Аxel Vogel. Бу «мутлақо атипик», - деди «Союз-90»/ «Яшил» партия аъзоси Vogel 12 август, жума куни кечқурун RBB оммавий-ҳуқуқий медиа компанияси эфирида.

Унинг идораси фикрича, дарё сувидаги туз миқдорининг ортиши экологлар аллақачон экологик фалокат деб атаган ҳодиса билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, бу Одердаги балиқларнинг ўлимига сабаб бўлган ягона омил эмас», - дейилади ер вазирлиги баёнотида.

Дарё сувининг симоб билан кучли ифлосланиши аниқланган.

Ҳозирги вақтда Одер сувида ўта заҳарли моддалар мавжудлиги тўғрисида кўпроқ далиллар мавжуд. RBB маълумотларига кўра, Одердаги сув сифатини текширишга масъул бўлган давлат лабораторияси ходимлари олинган намуналарда симобнинг юқори миқдорини аниқлаган. Уларнинг ҳисоботига кўра, симоб ҳақиқатан ҳам балиқларнинг ўлимига сабаб бўлганми ёки йўқми, ҳозирча ойдинлик киритилмаган. Бироқ, таъкидланишича, ушбу модданинг сувдаги таркибининг ўлчанган қийматлари шунчалик юқори бўлганки, синов натижасини кўрсатиб бўлмайди ва текширувни такрорлаш керак бўлади.

Айни пайтда, Польша расмийлари томонидан Одерга кимёвий чиқиндилар ташланганлиги ҳақида ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

«Польша расмийлари ўзлари жуда кам нарса билишларини ва биздан олинган маълумотларга таянишларини аниқ айтишмоқда», деди Аxel Vogel.

Одердаги вазият туфайли Польшада икки амалдор ишдан бўшатилди

Шу билан бирга, Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Одердаги балиқларнинг оммавий нобуд бўлишига жавоб беришга жуда суст бўлган икки юқори мартабали амалдорни ишдан бўшатди. Гап «Польша сувлари» давлат агентлиги раҳбари Пшемислав Даце ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бош инспектори Михал Мистшак ҳақида кетмоқда.

«Биз дуч келган вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди, аммо тегишли хизматларнинг реакцияси, албатта, тезроқ бўлиши мумкин эди», - деди Моравецкий.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!