Норов ва Боррел телефон орқали суҳбатлашди

Норов ва Боррел телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

Жорий йил мамлакатимизда ўтказилиши кутилаётган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференцияси ҳамда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувига доир масалалар муҳокама қилинди.

Европа томонининг 2022 йил 25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

В.Норов ўз суҳбатдошига Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат ҳақида, вазиятни беқарорлаштиришга йўл қўймаслик, ҳудудда тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!