Номаълум шахс навоийлик аёлнинг қизини даволатиш учун йиғаётган пулларини ўғирлади

Номаълум шахс навоийлик аёлнинг қизини даволатиш учун йиғаётган пулларини ўғирлади

2019 йил 19 июль куни Навоий шаҳрида Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига берган эълони билан танишиб +99890-362-**-** телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳайрия қилмоқчилигини айтиб алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!