Нигерияда ўқувчилар ўғирланаётгани сабабли мактаблар ёпиляпти

Нигерияда ўқувчилар ўғирланаётгани сабабли мактаблар ёпиляпти

Нигериянинг шимоли-ғарбидаги Кебби штатида камида еттита мактаб ёпилган, бунга эса охирги вақтда таълим муассасаларига қуролли ҳужумлар сони ортгани сабаб бўлган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, яқинда Кебби штатидаги коллежлардан бирига уюштирилган ҳужумда ўттиз нафар талаба ва уч ўқитувчи олиб қочилган. Ҳарбийлар беш талаба ва икки ўқитувчини қутқаришнинг уддасидан чиққан. Май ойи охирида эса Нигер штатидаги бир мактабдан 200 нафарга яқин ўқувчи ўғирланган эди.

Нигерия ўқитувчилар иттифоқи раҳбари Алҳожи Исах Арзикининг айтишича, ҳукумат хавфсизлиги таъминланмаган таълим даргоҳлари борасида мустақил қарор қабул қилиш, хусусан, уларни ёпишга рухсат берган. У Кебби штатида ёпилган мактаблар жангарилар энг кўп ҳужум қиладиган ҳудудларда жойлашганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!