Нидерландия бош вазири Украинага ҳарбий ёрдам бераётганини айтди

Нидерландия бош вазири Украинага ҳарбий ёрдам бераётганини айтди

Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдами самара бермоқда, деди Нидерландия бош вазири Марк Рютте БМТ Бош ассамблеяси чоғида.

“Бизнинг ҳарбий ёрдамимиз ишламоқда. Ва бу бизни янада кўпроқ қилишимиз учун турткидир ", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Нидерландия ва унинг иттифоқчилари “қанчалик керак бўлмасин” Киевни ҳар қандай восита билан қўллаб-қувватлашда давом этади.

Аввалроқ Украина Қуролли кучлари томонидан Донецкдаги бозорни ўққа тутиши оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Яна олти киши жароҳат олди, қурбонлар ҳақида маълумотлар олиш давом этмоқда.

Бунгача украиналик ҳарбийлар Калининский туманидаги супермаркетда ўқ узган, натижада бир бола ҳалок бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!