Невролог инсультнинг дастлабки босқичларида юзага келадиган белгиларни санаб ўтди

Невролог инсультнинг дастлабки босқичларида юзага келадиган белгиларни санаб ўтди

Инсультнинг дастлабки босқичларида пайдо бўлиши мумкин бўлган аломатлар ҳақида невролог Игорь Мацокин маълумот берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, инсульт организмда муайян фукцияларнинг йўқолиши фонида юзага келади.

“Мия қон айланишининг бузилиши ёки бошқача қилиб айтганда, инсульт – бу клиник синдром бўлиб, бунда тромбоз ёки эмболия туфайли қон таъминоти бузилиши оқибатида миянинг ҳар қандай функцияси ишдан чиқади”, дейди эксперт.

Қаттиқ бош айланиши, ютинишнинг бузилиши, оғзаки нутқни идрок этишда қийинчилик, ҳушдан кетиш, қўриш қобилиятининг пасайиши, битта нарсанинг иккита бўлиб кўриниши инсультдан олдинги ҳолат белгиларидир. Тўсатдан юзага келадиган бош оғриғи, паришонхотирлик ва амнезия, эпилепсия, кўкрак орқасидаги ноқулайлик, юракдаги ўзгаришлар ва беқарор қон босими ҳам касалликдан дарак бериши мумкин.

Шифокорнинг сўзларига кўра, неврологик аломатларни сезиш ва ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилиш жуда муҳим. Юқоридаги аломатлар турли касалликларни кўрсатиши мумкин, фақат мутахассис аниқ ташхис қўйиши мумкин.

Неврологнинг қўшимча қилишича, инсульт қўл, оёқ ёки тананинг ярмидаги заифлик, юздаги асимметрия, сўзларни талаффуз қилиш ёки нутқни тушунишдаги қийинчилик, кўриш қобилиятининг тўлиқ ёки қисман йўқолиши инсультнинг бевосита белгиларидир, деб хабар беради mir24.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!