Навоийда фоҳишахона ташкил қилган шахс жазога тортилди

A A A
Навоийда фоҳишахона ташкил қилган шахс жазога тортилди

Давлатимиз томонидан пандемия шароитида фуқароларимизнинг уйда қолишлари, карантин қоидаларига риоя қилишлари лозимлиги ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали такрор ва такрор уқтирилиб келинаётган бўлса-да, айрим фуқароларимиз чекловларга амал қилиш кераклиги у ёқда турсин, балки ўзларининг қинғир ишларини, енгил-елпи пул топиш илинжида жиноятга қўл уриб келаётганлиги ачинарли ҳолдир.

Навоий вилояти Хатирчи туман судида Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми (Фоҳишахона ташкил этиш) билан айбланган М.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи М. 2020 йилнинг 12 июнь куни соат таҳминан 16:00ларда ғаразли ёки бошқа паст ниятларда отаси У.нинг Хатирчи туманидаги яшаш хонадонида моддий манфаатдорлик кўриш мақсадида 1994 йилда туғилган И. билан 1980 йилда туғилган Қ. ни жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бериб, эвазига фуқаро И. дан 100.000 сўм пулларни олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги Хатирчи тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирда аниқланиб, 100.000 минг сўм пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида хужжатлаштириб олинган.

Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик  билдириб, оилавий шароити оғирлиги сабабли ушбу жиноятни қилишга мажбур бўлганини, оиласидан ажрашганини, бу ҳолатни бошқа такрорламаслигини билдириб қонуний енгиллик беришни сўраган.

Гарчанд, судланувчи М. айбига иқрор ва пушаймонлик билдирган бўлса-да, унинг  айби судда муҳокама қилинган  ва ҳуқуқий баҳо берилган объектив далиллар  билан тўлиқ исботланади.

Суд, судланувчи М.га нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, М.нинг содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, у айбли деб топилаётган ЖК 131-моддасининг 2-қисми санкциясида назарда тутилган бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, шунингдек судланувчи зиммасига куннинг кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиб кетмаслик; ИИБнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик; ҳар ойда бир марта Хатирчи туман ИИО Пробация гуруҳидан рўйхатдан ўтиб туриш каби чекловлар белгиланди.

        

Бекзод Бахринов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди

малака ҳайъати котиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

АҚШнинг режаси барбод бўлдими?

Эроннинг янги раҳбарияти аввалгисидан ҳам "кескинроқ" бўлиб чиқди

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Петер Мадяр президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди

Тамаш Шуёк билан учрашувга парламентда вакиллик қилаётган бошқа икки партия етакчилари, жумладан, Виктор Орбан ҳам таклиф этилган.

ЕЧЛ ярим финалида тўртта давлатдан тўртта жамоа қолди

Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми ярим финал босқичида қизиқарли ҳолат кузатилмоқда

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!

Тошкентда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди​​​​​​​

Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.

ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик топилди

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кремл Венгрия мухолифати раҳбарини табриклашдан бош тортди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.