Навбатдаги 4 бола очдан ўлди

Навбатдаги 4 бола очдан ўлди

Ўтган ҳафта давомида қамалдаги Ғазода очлик туфайли яна тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда сектор шимолидаги Камол Aдван касалхонаси раҳбари Ҳуссам Aбу София маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 250 бола ўткир тўйиб овқатланмаслик белгиси билан касалхонага ётқизилган.

Aбу София халқаро ташкилотларни Ғазо шимолига ёрдам кўрсатиш, жумладан озиқ-овқат, ичимлик суви, ёнилғи, чиқиндини йиғиш учун зарур асбоб-ускуна етказиб беришга чақирган.

Маълумот ўрнида келтириш жоиз, Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида жами 37 551 фаластинлик ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг камида 15 694 нафари бола, 10 279 нафари аёл. Яраланганлар 85 911 киши экани қайд этилган.

Афсуски, минглаб ҳалок бўлганлар жасади ҳамон вайроналар остида қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!