«Насаф» ва «Навбаҳор» очко йўқотди

«Насаф» ва «Навбаҳор» очко йўқотди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-тури давом этмоқда. Ушбу турнинг марказий ўйини Тошкентда «Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари ўртасида ташкил этилди.

«Пахтакор» марказий стадионида ўтказилган ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Натижада «Навбаҳор» очко йўқотди ва жадвалнинг иккинчи поғонасида 18 очко жамғарган ҳолда қолди. «Пахтакор» эса 16 очко билан 6-ўринга жойлашди.

Шунингдек, бу турда чемпионат пешқадами «Насаф» сафарда «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 18-дақиқасида Люпчо Дориев «Насаф» жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Баҳс давомида Қарши шаҳри клуби бир қатор вазиятларга эга бўлган бўлсада, ҳисобни тенглаштира олмади.

Мазкур ғалабадан сўнг «Сўғдиёна» Суперлига турнир жадвалида 17 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. «Насаф» эса гарчи мағлуб бўлган бўлсада, 19 очко билан карвонбошиликни бой бермади.

Бугун, 17 июнь куни Тошкентда «Локомотив» – «Динамо» жамоалари ўзаро рақобатлашади. Маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланадиган бу учрашув 11-турни якунлаб беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!