Дин ишлари бўйича қўмита жорий йил 7 март куни Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини маълум қилди. Соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган этиб белгиланган қўмита ушбу янгилик ҳақида фақат расмий сайтида ёзган. Аҳоли энг кўп фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда қўмитанинг расмий саҳифаларида бу ҳақда маълумот берилмаган.
Маълум қилинишича, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун якка тартибдаги лицензия юридик шахсларга тақдим этилади. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
Қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ариза:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари.
Лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Зиёрат» жамғармасига 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларнинг тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
«Умра» тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;
«Умра» хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлигининг «Умра» лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;
Зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания(лар) билан тузилган ҳамкорлик шартномаси нусхаси;
Тадбиркорлик субъектининг зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиши учун замонавий жиҳозланган бинода фаолият юритиши тўғрисидаги маълумот;
Шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори – БҲМнинг 3 баравари (1 миллион 125 минг сўм), лицензия берилгани учун давлат божи миқдори — БҲМнинг 10 баравари (3 миллион 750 минг сўм) тўлов.
Маълум қилинишича, аризалар қўмита томонидан 2025 йил 7 мартдан 7 апрелга қадар (шу куни ҳам 18:00 га қадар) қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун телефон: +99871 207-17-58 (ички рақам 124). Дин ишлари бўйича қўмитанинг манзили – Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 12-уйда жойлашган.
Ваколатли органнинг реквизит ва ҳисобрақамлари, шунингдек, ариза намунаси билан қўмитанинг расмий сайтида танишиш мумкин.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
25 майга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари уруш бошланганидан буён Украина ҳудудига энг кучли ҳаво зарбаларидан бирини амалга оширганини Reuters хабар қилмоқда.
Ирландия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб, босиб олинган Фаластин ҳудудларида фаолият юритаётган Исроил компаниялари билан савдони тақиқловчи қонун лойиҳасини расман ишлаб чиқишни бошлайди.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.