Тел-Авив университети олимлари CRISPR технологиясидан биринчи марта бош ва бўйин саратон ҳужайраларидан генни олиб ташлаш учун фойдаланишди, натижада ҳайвонларда ўсмаларнинг 50 фоизи бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Advanced Science журналида чоп этилган тадқиқот саратон касаллиги учун ген терапиясининг янги истиқболларини очади.
Шу пайтгача битта генни олиб ташлаш ўсма тузилмасини йўқ қилишга қодир эмас деб ҳисоблар эди. Бироқ, тадқиқотчилар баъзи генлар саратон ҳужайраларининг омон қолиши учун жуда муҳим эканлигини кўрсатди, бу уларни CRISPR терапияси учун идеал нишонга айлантиради. Мутахассислар тадқиқот давомида бош ва бўйин ўсмалари ривожланишида асосий роль ўйнайдиган SOX2 генига эътибор қаратишди.
CRISPR механизмини аниқ етказиб бериш учун олимлар РНК кўринишидаги генетик муҳаррирни ўз ичига олган махсус нанозаррачаларни ишлаб чиқишди. Заррачалар EGF оқсилига йўналтирилган антитаначалар билан қопланган бўлиб, CRISPR тизимини таъсирланган тўқималарга максимал аниқлик билан йўналтиришга имкон берди. Дори воситаси бир ҳафталик интервал билан уч марта тўғридан-тўғри ўсмага юборилди. 84 кундан кейин ўсмаларнинг ярми бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Тадқиқотчилар энди терапия самарадорлигини ошириш учун қўшимча генларни олиб ташлаш талаб этиладими деган масалага ойдинлик киритмоқчи. Уларнинг айтишича, бу усул ўсмаларни генетик даражада кимётерапиясиз йўқ қилишга қаратилган янги даволаш усулларига йўл очиши мумкин. Илгари олимлар саратон ўсмаларида генларни ўчириб қўйиш метастазнинг олдини олишини ҳам аниқлаган эди, деб хабар беради lenta.ru.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.