Наманганда фуқаро молхонани ҳидига чидолмай қўшнисини пичоқлади

Наманганда фуқаро молхонани ҳидига чидолмай қўшнисини пичоқлади

Шу йил 4 август куни соат 16:30 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти”-деб, ўзаро жанжаллашиб, қўшнисини ёнида бўлган “Чалабзар” пичоғи билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!