"Музлатилган ҳайвонот боғи" ҳақида эшитганмисиз?

"Музлатилган ҳайвонот боғи" ҳақида эшитганмисиз?

Биологлар ҳайвонларнинг оммавий қирилишини (ҳисоб бўйича олтинчи) башорат қилишмоқда. Айримларнинг эса бу жараён бошланганига имонлари комил. Аммо бу табиий сабабларга кўра эмас, инсон фаолияти оқибатида рўй бермоқда. Кейинги 500 йил давомида бу омил туфайли ҳайвонларнинг 844 тури қирилиб кетди. 2100 йилга бориб ҳозирда мавжуд турларнинг ярми қирилиб битади, деган тахмин бор.

Бу жараённи секинлаштириш, турларни сақлаб қолиши мумкинми? Американинг Сан-Диегодаги машҳур ҳайвонот боғида ана шу саволга жавоб қидириляпти. Бу ерда энг катта ҳажмда “музлатилган ҳайвонот боғи” коллекцияси бор. Унда 10 минг маданий тирик ҳужайраларнинг бебаҳо генетик материаллари сақланмоқда. Улар салкам мингта тур намуналаридир. Булар тухумлар, уруғлар, эмбрионларнинг ҳужайралари бўлиб, махсус идишларда, суюқ азотда музлатилган.

"Музлатилган ҳайвонот боғи" ҳақида эшитганмисиз?

“Ҳайвонот боғи” ходимлари  аллақачон қатор тажрибалар ўтказди. Музлатилган ҳужайраларнинг айрим турлари сунъий уруғлантиришдан кейин авлод берди. Жанубий оқ каркидоннинг 20 йил музлатгичда сақланган тухум ҳужайрасини уруғлантиришга муваффақ бўлинди. Худди шу тарзда қоплоннинг эмбриони ҳам олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!