«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи узоқ муддатга қамалди

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи узоқ муддатга қамалди

Турк актёри Аднан Коч 16 йилу 8 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Cumhuriyet» хабар бермоқда.

"Муҳташам юз йил" сериали юлдузи бир қатор жиноятларда айбдор деб топилди. Булар орасида полицияга қаршилик кўрсатиш, гаровга олиш, қасддан жисмоний шикастлаш ва ноқонуний қурол сақлаш кабилар бор.

Актёр ва яна беш гумондор 2018 йил март ойида гиёҳвандликка қарши операция пайтида ҳибсга олинган. Таъкидланишича, улар қаршилик кўрсатишган ва полиция ходимларини гаровга олишган, улардан олтитаси жароҳатланган. Бундан ташқари, актёр ноқонуний моддаларни ишлатганлигини кўрсатувчи далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилган.

Аднан Коч "Муҳташам юз йил" сериалида Баҳром пошо ролини ижро этган ва шу орқали танилган. 38 ёшли актёр, шунингдек, "Шарқ-ғарб", "Ҳикоялар мамлакати", "Сигин 3", "Сигин 4" ва "Сигин 6" каби телесериаллар ва филмларда рол ўйнаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!